UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  3 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Mirabror Usmonov Memorial Cup-2022" турнири олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди Янгиликлар

"Mirabror Usmonov Memorial Cup-2022" турнири олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Унда Япония, Тожикистон, Эрон ва Ўзбекистон U-16 терма жамоалари устозлари қатнашишди.

Япония U-16 жамоаси бош мураббийи Ёширо Морияма:

— Ушбу турнир биз учун ҳар томонлама муҳим ҳисобланади. Биз ўйинлар орқали жамоавий муҳитни яхшилаш ва қолган жамоалар билан муносабатларни мустаҳкамлаб олмоқчимиз. Бунинг учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирмоқчимиз.

Мираброр Усмонов қандай инсон бўлганликлари ҳақида бизга айтиб беришди. Бундан инсонлар хотирасига турнир ўтказиш албатта яхши ҳолат.

Тожикистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Раҳматилло Фузайлов:

— Аввало таклиф учун раҳмат айтамиз. Бу турнир биз учун Осиё Rубоги саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Бу мусобақага Осиёнинг энг кучли жамоалари йиғилган. Шу сабабли мусобақа қизғин ўтишига ишонаман. Ўйинлар давомида ўзимизнинг имкониятларимизни кўриб олмоқчимиз ва шунга қараб ишлашни давом эттирамиз

Мираброр Усмонов ҳақида кўп нарса эшитганман. У инсонни жуда яхши биламан. Осиё миқёсида ҳам машҳур ва таниқли шахс эди. Бу каби турнирлар орқали бундай инсонларни хотирлаб туриш албатта яхши ғоя ҳисобланади.

Эрон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Ҳусейн Абди:

— Ажойиб савиядаги жамоаларни бир жойга йиғиб, мусобақа ташкил этганликлари учун ташкилотчиларга раҳмат айтмоқчиман. Биз бу мусобақага бир ойдан буён тайёргарлик кўряпмиз. Бундан илгари CAFA турнири орқали ҳам Ўзбекистон билан тўқнаш келганмиз. Рақибларимизни яхши ўрганишга ҳаракат қилдик. Умуман олганда, бу турнир бизга кўп нарса бера олади, чунки биз юқори даражадаги жамоаларга қарши ўйнаймиз.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев:

— Бу мусобақа ўзбек футболи учун кўп ҳиссасини қўшган инсон — Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб ўтказилмоқда. Рақиблар ҳақида айтадиган бўлсам, ҳақиқатан ҳам ажойиб жамоалар йиғилган. Бизга бу мусобақа олдимизда турган Осиё Кубоги саралаш баҳслари олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Масалан, Япония сингари ҳар томонлама кучли жамоа билан ўйнаш бизга албатта ажойиб тажриба беради.

Айтиб ўтганимдек, бу турнир бизга саралаш баҳсларига тайёргарлик ҳисобланади. Лекин бу – натижа муҳим эмас, деган маънони англатмайди. Чунки биз уйда, мухлислар қаршисида ўйнаймиз.

Бундан ташқари, турнир давомида футболчиларимизнинг имкониятларини кўриб олишни мақсад қилганмиз. Умуман олганда, бу турнир биз учун ҳар томонлама муҳим ҳисобланади.

Барча жамоаларга омад тилайман.

Эслатиб ўтамиз, эртага соат 18:30 да "Mirabror Usmonov Memorial Cup-2022" турнирининг тантанали очилиш маросими "Жар" стадионида старт олади. Шундан кейин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Эрон U-16 терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика