Милнер АПЛ рекордини ўрнатди
17 авг 2024 19:45
Янгиликлар
38 ёшли "Брайтон" ярим ҳимоячиси "Эвертон"га қарши АПЛнинг 1-тур ўйинини асосий таркибда бошлади.
Шундай қилиб, Жеймс Милнер ўзининг АПЛдаги 23 мавсумини ўтказмоқда, бу янги рекорд ҳисобланади. Милнер АПЛда 22 мавсум ўйнаган Райан Гиггз натижасини яхшилади.
Милнер "Брайтон" устози Фабиан Хюрцелардан 7 ёш катта.
Англиялик 2002/03 мавсумда "Лидс" сафида лигада дебют қилган эди.
Милнер фаолияти давомида "Ньюкасл", "Суидон", "Астон Вилла", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Фикрлар