UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Суперлига. ОКМК мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлади, Урганчда "Хоразм" зафар қучди  10 21:08"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  21 20:52Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди  27 20:28"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди   1 20:15Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди  0 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  7 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  7 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  9 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  19 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  23 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0

"Миллий"да ўйнай олмаётган миллий терма жамоа Янгиликлар

"Миллий"да ўйнай олмаётган миллий терма жамоа

Теглар :  миллийбунёдкор
Стадион олдида қабристон, стадион ҳайдовчилар пулига қурилган, стадионга қарғиш теккан... Бу каби гапларни кўп эшитамиз.

Лекин стадион ўйин пайти қулаб тушаётгани йўқ, стадионга кираётган мухлис тойиб кетиб касалхонага тушмади. Муаммо фақат майсада холос. Стадионни атрофидаги яна 4та табиий майдон бор ва уларнинг барчаси бинойдеккина. Лекин стадионни ичидаги майса ярим йилга бормай чириб кетаверади, тупроққа илдиз отиб улгурмайи. Аввал ҳам бу ерда стадион бўлган. Мозорга яқин ҳудудда эса академия қурилган. У ердан яхши футболчилар чиқиб турибди. Бунинг сабаби бошқа! Аниқ сабаби шундаки, стадионнинг архетектураси ичидаги майсани илдиз отиб кетишига ҳалақит қилади. Яъний ҳаво айланмайди, "циркуляция" йўқ!

У ерда энг қиммат майса экманг фойдаси йўқ. Вақт ўтиб у ҳам кучини йўқотади ва ҳар сафар биз кўрадиган ҳолатга келиб қолаверади. Пайтида "Бунёдкор" клуби стадионни анча вақтга ёпиб қўйди, фойдаси бўлмади.

Агар шу йили яна Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказдиган бўлсак, "Пахтакор"да ўтказайлик. Агар келаси йил "Пахтакор"да қайта қурилиш ишлари бошланиб кетадиган бўлса, ЖАР стадионини МТЖни учун чиройликкина қилиб тайёрлаб қўйсак бўлади. Миллий терма жамоамиз ўйнаган ўйинларида бари-бир 10 000 нафар мухлис келмаяпти. Масалан КХДР билан баҳсда 6-7 минг нафар мухлис келган бўлсада, 2700та чипта сотилган, бу жуда кам!

Айнан шу стадиондаги пала-партишлик деб Ливан билан ўйини зўрға ютганмиз ва тўплар нисбатига кўра ЖЧга чиқа олмадик. Жанубий Корея билан бўлиб ўтган "ЖЧ" ўйинида эса на корейслар, на бизникилар ўйнай олишган. Охири футболчилар ҳам ёрилди...

Миллий терма жамоамиз жозибадор ўйин кўрсатишини истасак, стадион манзилини ўзгартиришиз керак.

Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика