UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  15 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Миллий терма жамоа 27 августда йиғин бошлайди Янгиликлар

Миллий терма жамоа 27 августда йиғин бошлайди

30 футболчидан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман ва Филиппин терма жамоасига қарши ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида 27 август куни йиғинга киради.

Йиғин давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш ва жамоанинг техник ва тактик харакатларини такомиллаштиришга бағишланган назарий ва жисмоний машғулотларга эътиборни кучайтиради.

Аввал хабар бериб ўтилганидек, 30 нафар футболчининг барчаси 27 августдан йиғинга кириш имконияти эга бўлмайди. Легионерлар ФИФА регламентига мувофиқ, клубларнинг рухсати билан Яман билан ўйинга 5 кун қолгандагина терма жамоа ихтиёрига учиб кетиш ҳуқуқига эга бўлади.

Миллий терма жамоанинг Яманга қарши учрашуви 3 сентябрь куни соат 19:00 да Тошкентдаги марказий “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

3 сентябрь куни, шунингдек, “Н” гуруҳининг иккинчи учрашуви Манамада Баҳрайн ва гуруҳ пешқадами Шимолий Корея ўртасида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:40 да бошланади.

5 та жамоа ўйнайдиган “Н” гуруҳида 3-турда Филиппин терма жамоаси дам олади. Шу куни Филиппинлик футболчилар Мальдив ороллари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:00да “Ризал Мемориал” стадионида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси Яманга қарши ўйиндан кейин 6 сентябргача Тошкентда шуғулланади. 6 сентябрь куни эрталаб терма жамоа делегацияси чартер рейс билан Манилага учиб кетади. Ўзбекистон терма жамоасининг Филиппинга қарши учрашуви эса 8 сентябрда Тошкент вақти билан 20:00 да Бокаю Ситида бошланади.

3-тур олдидан “Н” саралаш гуруҳида Шимолий Корея ва Филиппин 2 та ўйиндан кейин 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни эгаллаб турган Баҳрайн, Ўзбекистон ва Яман терма жамоаларида эса ҳозирча очко йўқ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика