UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  2 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  54 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5

Миллий терма жамоалар мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди Янгиликлар

Миллий терма жамоалар мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди

ЎФФ Терма жамоалар марказида миллий терма жамоалар бош мураббийлари ўз ҳисоботларини топширишди.
Дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов 20-27 июль кунлари бўлиб ўтган терма жамоа йиғини ва келажак режалар ҳақида ўз ҳисоботини топширди. Миллий терма жамоа бош мураббийи 1991 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат терма жамоанинг Тошкент шаҳрида ўтказилган йиғини ва ўртоқлик учрашувлари ҳақида маълумот берди. Қосимовга кўра, Олий Лиганинг тўртта клубига қарши ўтказилган назорат ўйинларида терма жамоанинг Осиё Ўйинларига борадиган бир неча нафар футболчиларини саралаб олиш имконияти бўлган.

«Назорат ўйинлари орқали бир мазкур терманинг бир неча нафар асосий таркиб футболчиларини аниқлаб олишни мақсад қилган эдик. Албатта терма жамоа ўйинида камчиликлар йўқ эмас. Бу камчиликларни ўйиндан-ўйинга бартараф этиб борамиз», - дейди Қосимов.

Миржалол Қосимов миллий терма жамоа Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйини олдидан 15 август куни Тошкентда йиғилиши режалаштирилаётганини қўшимча қилди. Терма жамоалар маркази маълумотига кўра, терма жамоа 15-19 август кунлари Тошкентда йиғилади ва 19 август куни Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун Боку шаҳрига жўнаб кетади.

Қосимовдан сўнг, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз ҳисоботини топширди. Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Венгрияда ташкил этилган йиғинидан кўнгли тўлганини таъкидлади.

«Будапешт шаҳридаги йиғин давомида Венгрия U-19 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик. Мазкур ўйинлар давомида шогирдларимнинг ҳаракатларидан тўла қониқдим. Венгрия ёшлари мазкур ёш тоифасида Европанинг энг кучли саккиз терма жамоаси қаторида ва бу терма сафида европанинг етакчи клубларида тўп сурадиган футболчилар бор. Аммо, уларга қарши иккала ўйинда ҳам ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва шогирдларимдаги жанговар руҳни алоҳида таъкидлаган бўлардим», - дейди Ҳайдаров.

Ҳайдаровга кўра, терма жамоа август ойи ўрталарида Албанияга қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Мазкур ўртоқлик ўйинларининг санаси ва жойи ҳақида кейинроқ Терма жамоалар маркази батафсил маълумот беради.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов терма жамоанинг Туркия йиғини ҳақида ҳисобот берди.

«Туркияда 10 кун давомида йиғин ўтказдик ва тўртта жамоага қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдик. Мазкур ўйинларда таркибдаги барча футболчиларни синаб кўришни режалаштирган эдик ва тўртта ўйинда ҳам аралаш таркиб билан ҳаракат қилдик», - дейди Мочинов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика