"Милан" ёзда Заньолони харид қилиши мумкин
23 янв 2023 16:54
Янгиликлар
"Милан" ёзда Заньолони харид қилиши мумкин
"Рома" футболчиси Николо Заньоло янги клубга ўтиш истагини билдирган эди.
Италиялик футболчи сўнгги пайтларда трансфер миш‑мишларининг асосий мавзуларидан бирига айланиб қолди. 23 ёшли ўйинчи келаси ҳафтагача пойтахт клубини тарк этишга қарор қилди. Бироқ Жозе Моуриньюнинг кечаги матбуотдаги чиқишида таъкидлаганидек, "Рома" ҳали Заньоло бўйича аниқ таклиф олгани йўқ.
Футболчининг ўзи "Тоттенхэм"га ўтишга интилмоқда. Шу билан бирга, "Милан" унга оғиз солган энг сўнгги жамоа бўлди. Миланликлар директори Паоло Мальдини яқинда Заньолонинг агентига мурожаат қилиб, "россонери" уни ёзда чегирма асосидаги нархда сотиб олишга тайёр эканини билдирди.
Николо Заньоло ушбу мавсум Рим клуби сафида жами 17 та ўйинда майдонга туширилди ва 2 та гол уриб, 3 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар