"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади
26 фев 18:29
Янгиликлар
"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади
Кристиан Пулишич "Милан" билан шартномасини узайтиради.
Томонлар ўртасидаги мулоқот бир неча ой олдин бошланган. Клуб вингерга 2028 йилгача мўлжалланган шартнома тузишни ва унга яна бир мавсумга узайтириш имкониятини киритишни таклиф қилмоқда.
Футболчи таклифни қабул қилишга тайёр, унинг маоши йилига 4 млн евродан 5 млн еврога ошади. Тез орада битим расмийлаштирилади.
Пулишичнинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, уни 2028 йилгача узайтириш имконияти мавжуд.
Жорий мавсумда америкалик футболчи А Серияда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар