"Милан" собиқ устози Шомуродов жамоасини бошқариши мумкин
18 сен 2024 12:52
Янгиликлар
"Милан" собиқ устози Шомуродов жамоасини бошқариши мумкин
Даниэле Де Росси жамоадан кетиши ортидан Стефано Пиоли "Рома"нинг янги бош мураббийи бўлади.
Бу ҳақда "Calciomercato" хабар бермоқда.
"Рома" мавсумни ёмон бошлади, А Сериянинг тўртта ўйинида бор-йўғи 3 очко тўплади ҳамда трансфер бозорида ички можаролар ва муваффақиятсизликларга дуч келди.

Пиолига "Ал Насср" томонидан ҳам қизиқиш мавжуд, бироқ у Италияда қолишни афзал кўради. Унинг шаҳар ҳақидаги тажрибаси ва билими, айниқса, жамоанинг ҳозирги муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, уни "Рома" мураббийи лавозимига даъвогарлигини кўрсатади.
"Рома"нинг хўжайинлари Фридкинлар аллақачон мураббийлар штаби билан боғлиқ ўзгаришларни кўриб чиқишмоқда ва Пиолини тайинлаш чораларини кўришлари мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар