UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  1 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  3 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  22 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  8 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  9 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  9 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  4 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  12 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0

Милан Митрович: "Пенальтилар сериясидаги омадсизликда Абдуллаевни ҳам, Жўрабековни ҳам айбламаслик керак" Янгиликлар

Милан Митрович: "Пенальтилар сериясидаги омадсизликда Абдуллаевни ҳам, Жўрабековни ҳам айбламаслик керак"

"Сўғдиёна" кеча ўз майдонида ОФК кубоги ярим финалида Малайзиянинг "Куала-Лумпур Сити" жамоасига мағлуб бўлди.

Учрашувдан сўнг жиззахликлар дарвозабони Милан Митровичнинг фикрлари билан қизиқдик.

Согдиана

Кубок АФК - финальная стадия . Semi Finals-тур

05/10/2022, 18:00

5
:
3
Тугади

Куала-Лумпур ФА

45'
90'

- Ўйин ҳақида...

- "Сўғдиёна" илк бор бундай халқаро мусобақада иштирок этди. Қайсидир маънода биз ўзимиз учун яхшигина тажриба тўпладик, деб ўйлайман. ОФК кубогини юқори натижалар билан бошладик. Бироқ якун ундай бўлгани йўқ. Финалга бир қадам қолганди. Лекин нима ҳам қила олардик? Рақибга омад кулиб боқди. 

- Жамоанинг охирги учрашувларидаги натижалари кўнгилдагидек, деб бўлмайди. Бу ҳам руҳий томонлама таъсир қилдими?

- Албатта. Суперлигадаги сўнгги 5та учрашувда ғалаба қозона олмадик. 3та фронтад кураш олиб бориш осон эмас. Ҳар уч кунда майдонга чиқиш барибир жисмоний томондан толиқтиради. Омад етишмаяпти. Футболда муҳими ғалаба қозониш. Жамоамиз қаердадир қўша олди, қаердадир йўқ. 

- Пенальтилар сериясида алмаштирилганингизни қандай қабул қилдингиз? Ўша лаҳзаларда нималар ўтди? "Қизилқум" билан учрашувда ҳам шундай ҳолат такрорланган, бироқ унда рақиб футболчиси хато зарба йўллаганди...

-  Бу мураббий учун бериладиган савол. Мен жавоб бера олмайман. Лекин Улуғбек Бақоевнинг қарорини ҳурмат қиламан. Чунки ҳар бир мураббий жамоаси ғалаба қозонишини истайди. Ширинбой Абдуллаев ҳаракат қилди. Уни бирор нарсада айбламаслик керак. Ҳаттоки пенальтини голга айлантира олмаган Жўрабековни ҳам. Бу футбол, тамом. 

- Малайзия клуби қайси жабҳада "Сўғдиёна"дан устун ўйнади?

- Улар ўйиннинг ҳеч бир қисмида бизни мағлуб эта олишмади. Ўз имкониятларини кутишди ва атайлаб пенальтилар сериясига қадар етиб боришди. Мақсадларига етишди, хуллас. Пенальтилар сериясида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биздан кучсизроқ жамоа омадли бўлиб чиқди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика