UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  24 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

"Милан" клуб ривожланиши стратегисидаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилди Янгиликлар

"Милан" клуб ривожланиши стратегисидаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилди

"Милан" раҳбариятдаги ўзгаришлар борасида расмий баёнот берди ва яқин вақт ичида клубда янги бизнес-режа ҳамда бюджет пайдо бўлишини эълон қилди.

"Тез орада "Милан" раҳбарияти билан яна бир учрашув бўлиб ўтади ва унда жамоани Чемпионлар лигасига қайтаришга имкон берувчи янги бизнес-режа мавзуси муҳокама қилинади. Клуб раҳбарияти янги бюджет масаласини ҳам кўриб чиқади. Бу йўналишдаги мақсад - жамоанинг УЕФА молиявий фэйр-плей доирасида рақобатбардошлигини ошириш.

Elliot Management клубга 50 млн. евро миқдорида пул ажратишга тайёрлигини эълон қилди ва "Милан"даги бугунги ўзгаришлар клубнинг келажакдаги муваффақиятларига асос бўлади деб умид қилади" - дейилади "Милан" баёнотида.

Бугун, 21 июль куни Ли Йонхонг "Милан" президенти лавозимини тарк этди, унинг ўрнига Паоло Скарони тайинланди. Россонерлар бош директори Марко Фассоне ишдан бўшатилди, Дэвид Хан Ли, Ли Бо ва Ху Реншуо директорлар кенгашини тарк этишди. Уларнинг ўрнига директорлар кенгашига Марко Патуано, Жоржо Фурлани, Стефано Кочирио, Сальваторе Черчионе, Альфредо Грача, Жанлука Д'Аванцо ва Франк Туил кирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Милан" қарзлар туфайли Elliot Management фонди қўлига ўтган эди. Ли Йонхонг ўз вақтида Elliot Management фондидан олган кредитини тўлай олмади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика