"Милан" Камарда билан шартнома имзолашга яқин
28 ноя 2023 12:40
Янгиликлар
"Милан" Камарда билан шартнома имзолашга яқин
Франческо Камарда шартномани март ойида имзолаши мумкин.
Италиянинг "Милан" клуби ўзининг кичик ёшдаги футболчиси Франческо Камарда билан келишув имзолашга яқин турибди, дея хабар берди Фабрицио Романо.
"Россонери" ва 15 ёшли форвард ўртасидаги музокаралар якуний босқичда, аммо Камарда ўзининг биринчи профессионал шартномасини март ойида, 16 ёшга тўлгандагина имзолай олади.
Эслатиб ўтамиз, Франческо Камарда "Фиорентина"га қарши 13-тур учрашувида захирадан майдонга тушиб, А Серия тарихидаги энг ёш футболчига айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар