

23 ёшли хавбек 2019 йилда тугайдиган шартномасини узайтиришни хоҳламади. Футболчининг ўзи фаолиятини "Барселона"да давом эттирмоқчи, аммо Каталония клуби ПСЖ билан келиша олмади. Рабьога "Ювентус" ва "Милан" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, "россонерлар" Адриен Рабьога жуда яхши молиявий шартларга эга битим таклиф қилмоқчи. ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель эса футболчини жамоада сақлаб қолиш ниятида.



