UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  0 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16

Микаэль Секейра: "Йилнинг энг зўр учрашуви бўлди" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Йилнинг энг зўр учрашуви бўлди"

Суперлиганинг 11-тури доирасида "Сўғдиёна"га қарши баҳсдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Чиройли ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан ҳисобланади. "Локомотив" бугунги ўйини орқали турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнига муносиб эмаслигини кўрсатмоқчи бўлди ва бунга эришди. Футболчиларим яхши ўйин намойиш қилди. Голга тортадиган икки ажойиб вазиятга эга бўлдик. Биринчи бўлимда Туроповнинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, иккинчи бўлимда Жавоҳир Сидиқовнинг боши билан берган зарбаси устунга тегиб қайтди. Ўз навбатида "Сўғдиёна" ҳам голга тортадиган икки вазиятга эга бўлди. "Қўқон-1912"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин биз бу ерга шунчаки келганимиз йўқ эди. Ғалаба учун ҳаракат қилдик. Аммо сафарда ўйнаганимиз учун дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Натижа адолатли бўлди деб ҳисоблайман.

- Бош ҳакамга эътирозлар борми?
- Йўқ, ҳеч қандай эътирозим йўқ. Менимча бугунги ҳакам Ўзбекистондаги энг яхши ҳакам.

- "Сўғдиёна" ҳақида фикрларингиз.
- Яхши жамоа, оғир рақиб. Доимий равишда қарши ҳужумларда ўйнашади, узун пасларда қойилмақом ҳаракат қилишади. Шу боисдан уларнинг ҳужумини ўтказиб юбормаслик учун ҳимояда доимо концентрация бўлиши керак. Улар майдонга доимо жанг қилиш учун тушишади. Бугун биз тактик томонлама тартибли ўйнадик. Уларнинг қарши ҳужумга ўтиб кетишига йўл қўймадик. Шунингдек, тўпни ўзимизда ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Бугун ғалаба қозонмоқчи эдик, омад келмади.

- Натижа ўйинга мос бўлдими?
- Менимча шундай. Бугун икки жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар бўлди. Аммо айтишим керакки, жуда чиройли ва йилнинг энг қизиқарли ўйинларидан бири бўлди. Фақатгина гол етишмади.

- "Локомотив"да мақсад қандай, трансферлар бўладими?
- Ҳозирча бу нарсани ўйлаётганим йўқ. Футболчиларим етарлича. Аммо ўзимизга мос тушадиган футболчини топишга ҳаракат қиламиз. Ишлар давом этади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика