Микаэль Секейра "Локомотив" билан танишди
11 янв 2021 18:06
Янгиликлар
Микаэль Секейра "Локомотив" билан танишди
"Локомотив" ПФК янги бош мураббийи Микаэль Секейра йиғин олдидан жамоа аъзолари билан учрашди.
Португалиялик мутахассис дастлаб футболчилар истиқомат қиладиган қароргоҳдаги шароитларни ўрганди. Шундан сўнг асосий жамоа уй учрашувларини ўтказадиган "Локомотив" стадионига ташриф буюриб, мураббийлар штаби ва футболчилар билан учрашди.
Микаэль Секейра жамоа вакиллари билан танишиб бўлгач, шундай деди: - "Мен бу ерга Португалиядан шунчаки вақт ўтказиш учун келганим йўқ, балки кучли жамоани шуғуллантириш учун келдим. Ўтган бир ой ичида "Локомотив"ни ўргандим, бир қанча ўйинларини кўрдим. Барчамиз бир бўлиб ҳаракат қилсак, яна юқори марраларни забт эта оламиз. Бунинг учун мен сизга ёрдам бераман, сиз эса менга".




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар