МФЛ. Галиулин ва 15 ёшли вундеркинд 3-тур рамзий жамоасидан жой олди

Eldor Akmurzayev
15 авг 2020, 19:25
Россия биринчи лигасида (МФЛ) тур рамзий термаси эълон қилинди.

Таркибдан "Нефтехимик" аъзоси Вагиз Галиулин ҳам ўрин олган. У "Енисей"га (2:0) қарши баҳсда дублга эришиб, жамоасига 3 очко келтирди.

Шунингдек, термада “Чертаново”нинг ёш умидли ҳужумчиси Сергей Пиняев ҳам бор. 15 ёшли россиялик “Иртиш”га (1:2) қарши беллашувда ғалаба тўпини киритиш билан бирга профессионал фаолиятидаги илк голини уришга ҳам эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia