Мейлис Диниев: "Ўзбекистон билан ўйинда аутсайдер эмаслигимизни исботладик"
15 июн 2023 14:30
Янгиликлар
Мейлис Диниев: "Ўзбекистон билан ўйинда аутсайдер эмаслигимизни исботладик"
Туркманистон терма жамоаси ёш футболчиларидан бири Мейлис Диниев Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугунги ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ўйлайманки, муносиб қаршилик кўрсатдик ва аутсайдер эмаслигимизни исботладик. Ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди, аммо омадимиз келмади.

- Кўпчилик Ўзбекистондан йирик ғалаба кутганди, лекин бундай бўлиб чиқмади. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Албатта, биз муносиб қаршилик кўрсатдик. Дуранг бўлиши мумкин эди.
- Сизларда бир талай имкониятлар юзага келди. Бир вазиятда дарвоза устуни ва тўсини нишонга олинди...
- Омадимиз келмади.
- СAFA турнири ҳақида тўхталиб ўтсангиз...
- Ўйлайманки, биз кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз ва 3-ўрин учун баҳсда қатнашишимиз керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар