

- Бугунги ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ўйлайманки, муносиб қаршилик кўрсатдик ва аутсайдер эмаслигимизни исботладик. Ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди, аммо омадимиз келмади.

- Кўпчилик Ўзбекистондан йирик ғалаба кутганди, лекин бундай бўлиб чиқмади. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Албатта, биз муносиб қаршилик кўрсатдик. Дуранг бўлиши мумкин эди.
- Сизларда бир талай имкониятлар юзага келди. Бир вазиятда дарвоза устуни ва тўсини нишонга олинди...
- Омадимиз келмади.
- СAFA турнири ҳақида тўхталиб ўтсангиз...
- Ўйлайманки, биз кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз ва 3-ўрин учун баҳсда қатнашишимиз керак.



