UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  11 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  3 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  7 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

"Металлург"дан уч киши — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

"Металлург"дан уч киши — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 19-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши дарвозабони – Раҳимжон Давронов ("Металлург")

"Металлург" бу тур ўз майдонида (Олмалиқда) амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор"ни қабул қилди ва мавсумдаги биринчи ғалабасини тантана қилди - 3:2. Учрашув давомида бекободликлар посбони Раҳимжон Давронов жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Тўғри дарвозабон шу куни 2та гол ўтказди, аммо унинг сейвлари бўлмаганида "Металлург" йирик ҳисобда мағлуб бўларди. Шу тариқа Давронов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши мураббийи – Григорий Колосовский ("Металлург")

"Металлург" 2016 йилдан буён биринчи марта "Пахтакор"ни мағлуб эта олди. Бекобод клуби бу мавсум ўзининг биринчи ғалабасини айнан шу турда қўлга киритди. Григорий Колосовский бошчилигидаги "Металлург" амалдаги чемпиондан 3 очко тортиб олди ва айнан у турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши футболчиси – Жавоҳир Сидиқов ("Насаф")

Пешқадам "Насаф" бу тур Қаршида иккинчи ўриндаги ОКМКни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни "аждарлар" сафида Жавоҳир Сидиқов иккита гол уришга эришди. Дастлаб Чолович узатган тўпни боши билан дарвозага йўллаган бўлса, иккинчи таймда белгиланган пенальтини "Паненка" услубида амалга оширди. Айнан Сидиқов сайтимиз талқинига кўра 19-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Марко Миличкович ("Металлург")

"Металлург"нинг "Пахтакор" устидан қозонган ғалабасига Марко Миличковичнинг сўнгги сонияларда урган суперголи сабаб бўлди. Баҳснинг 90+8-дақиқасида Шайкуловнинг узатмасидан кейин Миличкович майдон марказига яқин жойдан тўпни дарвозага аниқ йўллади ва ғалаба голини урди. Айнан легионер томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика