UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  14 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  1 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

“Металлург”: Янги ўйинчилар тақдимоти ўтказилди ёхуд Жавоҳир Илёсов ҳам келди Янгиликлар

“Металлург”: Янги ўйинчилар тақдимоти ўтказилди ёхуд Жавоҳир Илёсов ҳам келди

Теглар :  Металлург
Қибрайдаги ўқув-машғулот масканида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоасида клуб сафига келиб қўшилган янги футболчиларни таништириш маросими бўлиб ўтди.

Жамоа бош мураббийи Андрей Сергеевич Шипилов бу хусусда тўхталар экан, ўтган йилги таркибдан фақат 8 нафар ўйинчи қолганлигини, таркиб амалда бутунлай янгиланганлигини қайд этди. Аммо бу ҳолат жамоанинг олдига қўйилган вазифасини уддалашида баҳона бўлмаслигини, “Металлург” Суперлигада муносиб иштирок этиб, мухзлисларини чиройли, ҳужумкор ўйини билан хурсанд этишга тайёр эканлигини таъкидлади.

ЎФА Профессионал футбол лигасида “буюртма” жараёни якунига етиб бораётган бир пайтда “Металлург” ўз таркибига яна бир ўйинчини қўшиб олди. Бу “Машъал” (Муборак) жамоаси посбони Жавоҳир Илёсовдир. Ўтган мавсум бекободликлар томонидан тепилган иккита пенальтини қайтарган Илёсов “Металлург”да 35-рақамда майдонга чиқадиган бўлди.
Ўз навбатида бу йилдан эътиборан “Металлург” ПФКнинг мавсум учун спорт кийимлари ва ўйин либосларида ҳам ўзгаришлар бўлганлиги маълум қилинди. Эндиликда бекободликлар “Адидас” спорт либосларида майдонга чиқишади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика