UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  14 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  15 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  15 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

"Металлург" яна йиғинни бошлади Янгиликлар

"Металлург" яна йиғинни бошлади

Олий лиганинг барча клублари сингари Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзолари ҳам Янги йил байрами муносабати билан берилган кичик таътилдан қайтишди ва шанба кунидан эътиборан йиғинни давом эттиришмоқда.
Пойтахт вилояти вакиллари одатдагидек машғулотларни Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида олиб боришаяпти.
 Режага кўраиккинчи йиғин январь ойининг охирига қадар Тошкент вилоятида олиб борилади.

Йиғин даврида олий лига клубларига қарши икки-учта кўрик ўйини ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Қайси жамоаларга қарши куч синалиши ҳақида қўшимча маълумот берамиз. Аввал хабар берганимиздек, таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ. Ўтган йилги таркибдан Умид Тожимов, Жасур Бобоевлар кетишган. Одил Исабоев мураббийлар штабида иш бошлади.

Янги келганлар ҳақида ҳам аниқ маълумот беришга ҳали эрта. Ўринбосарлар таркибидан 5-6 нафар ўйинчи асосий таркиб машғулотларида иштирок этишаяпти. Четдан чақирилганлардан Мурод Тошматов (“Сўғдиёна”) ва Юсуф Бўриев (“Шўртан”)лар жамоа кўригидан ўтишмоқда. Улардан кимлар асосий таркибга қўшилиши спарринг рақибларга қарши кўрик учрашувларидан кейин маълум бўлади. Жамоанинг асосий дарвозабони Маъмур Икромов Янги йил байрами арафасида шамоллаб қолганлиги боис йиғинга бир ҳафталардан кейин қўшилиши кутилмоқда. Қолган ўйинчиларнинг кайфияти ва саломатлиги кўнгилдагидек.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика