UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  7 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   7 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

“Металлург-W” биринчи марта чемпионатда “Севинч”ни таслим этди Янгиликлар

“Металлург-W” биринчи марта чемпионатда “Севинч”ни таслим этди

Бугун Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида аёллар футболи бўйича XXIII Ўзбекистон чемпионатининг марказий учрашуви бўлиб ўтди.

Унда амалдаги чемпион, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиба – Қаршининг “Севинч” жамоаси сўнгги йиллардаги асосий рақиби Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилди. Мазкур учрашувгача бекободликлар Ўзбекистон миллий чемпионатларида ҳали “Севинч” устидан ғалабага эришмаганди. Бу гал эса, сафарда – рақибнинг майдонида “Металлург” тарихий ғалабани қўлга киритди ва чемпионатдаги пешқадамлик мавқеини мустаҳкамлаб олди.

Хабарингиз бор, мазкур жамоалар бу йилги мавсум арафасида пойтахтимиздаги ЖАР стадионида Ўзбекистон Суперкубоги мусобақасида тўқнаш келишганди. Гарчи учрашувда бекободликлар пенальтидан ҳисобни очишган бўлишса-да, якунда йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйганди. Биринчи бўлимда тенг курашган, иккинчи тайм бошида ҳисобни тенглаштириш учун жуда қулай имкониятларга эга бўлган “Металлург-W” аъзоларига жисмоний тайёргарлиги панд берганди. Ўшанда жамоа бош мураббийи Шерали Бобоқулов клубнинг 8 нафар асосий ўйинчилари қитъа чемпионатидан узоқ парвоздан етиб келишганлиги, чарчоқ, Осиё чемпионатида кун ора майдонга тушиб, тўртта баҳсда тўп суришганлиги боис толиқиш Суперкубок натижасига салбий таъсир кўрсатганлигини айтиб ўтганди.


Бу фикрларнинг қанчалик тўғрилиги бугунги сафар ўйинида қайд этилган натижада ўз аксини топди. “Севинч”нинг ёш, ғайратли қизлари учрашувнинг илк дақиқаларидан юқори тепмни сақлаган ҳолда, ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди. Аммо “Металлург-W” устозлари ҳамда таркибдаги тажрибали ўйинчиларнинг ёш жамоадошларига бериб борган зарур кўрсатмалари туфайли тез орада ўйин тенглашди. Бекободликлар қарши ҳужумларда мезбонларни тер тўкишга мажбур этишди. Ўйиннинг 23-дақиқасидаёқ пойтахт вилояти вакиллари ҳисобни очишлари мумкин эди. “Металлург-W” тўпурари Людмила Карачик мезбонлар посбони билан яккама якка чиқиб, зарба берди. Лайло Тиловова бугунги кунда мамлакатимизнинг биринчи рақамли дарвозабони эканлигини исботлади ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Орадан кўп ўтмай Маҳлиё Сарикова, Феруза Турдибоева, Дилдора Нозимоваларда қулай имкониятлар бўлди. Қанотларни фаол ишга солган бекободликлар босимни янада оширишди. Мезбонлар қийинчилик билан ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб туришди. Биринчи таймда жамоалар 0:0 ҳисобида танаффусга чиқиб кетишди.


Иккинчи тайм аввалида ҳам бекободликлар ташаббусни қўлдан бой беришмади. Оқибатда юқори босим “Севинч” сардори Камола Рисқиевага қимматга тушди ва у иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдонни тарк этди. Сон жиҳатидан устунликка эга бўлган “Металлург-W”нинг вазифани амалга ошириши енгиллашди. Кутилган гол эса учрпшув тугашига 10 дақиқа қолганда жаримадан киритилди. Стандарт вазиятдан амалга оширилган комбинацияни Людмила Карачик гол билан якунлади – 0:1.
Бекободликлар учрашув охиригача мазкур ҳисобни сақлаб қолишди ва клуб тарихида миллий чемпионат ўйинларида “Севинч”ни биринчи марта, бунинг устига сафарда мағлубиятга учратиб, чемпионатда ишонч билан карвонбошиликни давом эттиришмоқда.



“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) – 0:1 (0:0). 27.04.2017. Қарши шаҳри, “Геолог” стадиони.
Ҳакамлар:
Анна Сидорова (Тошкент), Кристина Середа (Бухоро), Хусниддин Баҳодиров (Тошкент), Зилола Раҳматова (Қарши).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент)
ЎзАФА вакили: Эльмира Ғуломова.
Гол: Людмила Карачик (80).
“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, Камола Рисқиева (с), 9.Мафтуна Шойимова, 10.Ильвина Аблякимова, 11.Шаҳзода Жамолова, 15.Шаҳноза Қурбонова, 17.Танзила Зарбиева, 20.Севара Нормуродова, 23.Мафтуна Панжиева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.
Заҳира: 16.Мафтуна Жонимқулова, 3.Шоира Қултўраева, 6.Феруза Бобохўжаева, 7.Олия Аҳмедова, 14.Гулзода Амирова, 27.Шодия Тошева.
“Металлург W”: 1.Гуландом Бойматова, 3.Зумрад Назарова, 6.Ирода Турдалиева, 7.Маҳфуза Туропова, 9.Маҳлиё Сарикова (с), 10.Феруза Турдибоева, 11.Дилдора Нозимова, 17.Людмила Карачик, 21.Холида Дадабоева, 22.Мавлуда Мунавварова, 77.Нозима Камолтоева.
Заҳира:  30.Зиёда Ирисбоева, 4.Насиба Ҳожиева, 18.Юлдуз Набиева, 20.Лутфинисо Ҳамидова, 23.Диёра Ҳабибуллаева, 25.Диёра Эркинова.
Огоҳлантиришлар: Камола Рисқиева (42), Илвина Аблякимова (49), Мавлуда Мунавварова (86).
Четлатиш: Камола Рисқиева (52).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика