UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  3 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  4 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  13 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  26 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  9 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  174 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4

“Металлург” Туркиядаги йиғинини бошлади Янгиликлар

“Металлург” Туркиядаги йиғинини бошлади

Илгари хабар берганимиздек Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун бугун эрта тонгда Туркиянинг Анталия заминига учиб кетганди.

Клуб аъзолари Тошкентнинг “Пахтакор”, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоалари билан биргаликда чартер рейс орқали кўзланган манзилга ўз вақтида етиб боришди. Бекободликлар Белек шаҳридаги “Атлантис” меҳмонхонасига жойлашишди ва куннинг иккинчи ярмида енгил машғулотлар билан чекланишди.

Эртадан эътиборан икки маҳалдан машғулотларга киришилади. Хориж йиғини икки ҳафтага режалаштирилган бўлиб, бир қатор назорат учрашувлари ўтказилиши ҳам кутилаяпти. Дастлабки ўйин ўзбекистонлик ишқибозларга яхши таниш бўлган “Акжайик” жамоасидир. Ундан кейин Ироқ жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз. Қолган рақиблар ҳақида эса кейинги репортажларимизда маълумот берамиз.

“Металлург” Туркия сафарига 23 нафар футболчи ҳамда мураббийлар гуруҳи билан ташриф буюрган.


Йиғинга жалб этилган таркиб қуйидагича:

Дарвозабонлар: Суҳробжон Султонов, Зафар Сафоев.

Ҳимоячилар:  Давронбек Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Достонбек Турсунов, Вусол Магерамов, Мирғиёс Сулаймонов, Камронбек Копадзе, Жасур Аҳмедов.

Ярим ҳимоячилар: Алишер Зиёвуддинов, Фарҳод Намозов, Жаҳонгир Абдумўминов, Санжар Қодирқулов, Аюбхон Нўъмонов, Дониёр Одилов, Дилмурод Каримов, Муроджон Тошматов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Умид Раҳимов.

Ҳужумчилар: Зоҳид Абдуллаев, Дониёр Исмоилов, Ислом Исоқжонов, Зуҳрилло Бобоев.

Мураббийлар: Рустам Мирсодиқов, Шавкат Саидов, Февзи Давлетов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Аҳмад Убайдуллаев, Алишер Аҳмедов. Админстратор – Жамшид Мирабдуллаев. Массажчилар - Данил Коршунов, Радион Саричев. Шифокор – Ислом Абаев. Техник директор – Баҳодир Тойметов.

"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика