UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  7 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  34 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  28

Ўртоқлик ўйини. "Металлург" Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Ўртоқлик ўйини. "Металлург" Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади

Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган Бекободнинг "Металлург" клуби Қозоғистоннинг "Елимай" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Жамоалар анча вақт майдон марказини қўлга олиш учун позицион ўйин намойиш этишди. Ҳужумлардан бирида Ҳазрат Турсунқулов олис масофадан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Учрашувнинг 71-дақиқасида “Металлург” посбони ҳамда ярим ҳимоячисининг эҳтиётсизлиги боис жарима майдони яқинида тўпни эгаллаб олган семейликларнинг 21 ёшли ҳужумчиси Иван Свиридов олис бурчакни қийинчиликсиз нишонга олди – 1:1. Шундан кейин ҳам ҳар иккала жамоада қулай имкониятлар бўлса-да, мазкур ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Энди “Металлург” 10 февраль санасида Премьер лиганинг бошқа бир жамоаси – “Жетису”га қарши назорат учрашувида майдонга тушади.


“Елимай” – “Металлург” – 1:1

Голлар: Ҳазрат Турсунқулов (21), Иван Свиридов (71)

“Металлург”: Раҳимжон Давронов, Аброр Тошқўзиев, Аббос Отахонов, Зафар Раҳимжонов, Мирғиес Сулаймонов, Искандар Шайқулов, Алишер Хайруллаев, Ҳазрат Турсунқулов, Равшан Абдуманнонов, Беҳруз Абдуллаев, Шаҳзодбек Убайдуллаев.

“Елимай”: Денис Кавлинов, Берик Айтбаев, Сергей Кейлер, Султан Абилгази, Дмитрий Шмидт, Никита Корзун, Майком Родригес, Еркебулан Нургалиев, Нурсултан Советкази, Роман Муртазаев, Иван Свиридов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика