UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  0 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  7 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  12 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  5

“Металлург” эртага “Қизилқум” билан назорат учрашувини ўтказади Янгиликлар

“Металлург” эртага “Қизилқум” билан назорат учрашувини ўтказади

Янги мавсум бошланишига саноқли кунлар қолмоқда. Суперлига клублари айни кунларда ўйин амалиётини шакллантириш учун кўрик-назорат учрашувларига зўр беришмоқда.

Бекободнинг “Металлург” жамоаси тайёргарликнинг сўнгги босқичини Қибрай ўқув-машғулот масканида олиб бормоқда.

Андрей Шипилов етакчилигидаги футболчилар ҳар куни икки маҳалдан машғулотлар ўтказишяпти. Ўз навбатида назорат учрашувларига ҳам катта эътибор қаратишяпти. Муқаддам бир ҳафталик иш якунлари шундай ўйинлар билан хулосаланилган бўлса, мавсум яқинлашган сайин назорат учрашувлари сони ҳам ортиб бормоқда. Жумладан, эртага Тошкент вилояти “Дўстлик” жамоа хўжалиги стадионида бекободликлар Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши майдонга чиқишади. 14 февраль санасига “Нефтчи” билан, 17 февраль кунига эса “Сўғдиёна” билан назорат учрашувлари режалаштирилган. Мазкур ўйинлар янги мавсум олдидан мураббийлар штаби учун асосий таркибни шакллантиришда сўнгги кўрик вазифасини ўтаб беради.

Шу ўринда бугун “Металлург” футбол клуби Ўзбекистон футбол ассоциациясининг дастлабки “буюртмаси”дан ўтганлигини айтиб ўтиш лозим. Жамоа билан шартнома имзолаган ҳамда тиббий кўрикдан ўтган футболчиларнинг биринчи гуруҳи ЎФАда “заявка” қилинди. Қолган футболчилар ва клуб раҳбарияти вакиллари 19 февраль куни буюртмадан ўтади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика