UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  1 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  12 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  7 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  2 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4

“Металлург”: Дастлабки йиғин якунланди Янгиликлар

“Металлург”: Дастлабки йиғин якунланди

Теглар :  Металлург
Янги мавсумга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси дастлабки йиғинни якунлади.

Футболчиларга Янги йил байрамини оиласи даврасида ўтказиб келиши учун қисқа муддатли таътил берилди. Жамоа аъзолари энди 2016 йилнинг 4 январь куни  тўпланишади. Биринчи кунга тиббий кўрикдан ўтиш режалаштирилаяпти. 5 январдан эътиборан эса Чирчиқ шаҳрида икки маҳалдан машғулотлар давом эттирилади.
Биринчи йиғинда асосан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклашга эътибор берилди. Яъни ҳар куни енгил жисмоний машқлар ва кросс югуришга кўпроқ диққат қаратилди. Ўз навбатида жамоа асосий таркибига қўшилиш учун янги келган футболчилар ва ёшлар таркибининг бир қатор футболчилари олий лиганинг янги вакили “Обод”га қарши кўрик-назорат учрашувида синаб кўрилди. Ўйин “Обод” жамоаси майдонида бўлиб ўтди. Қизиқарли курашлар ва ёмғир остида ўтган ўйин голларга бой бўлди ва унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бекободликлардан голларни Мирғиёс Сулаймонов ҳамда Сирож Тошпўлатовлар киритишди.
Жамоалар ўйинни қуйидаги таркибда ўтказишди:

“Обод” – “Металлург” – 3:2.
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Акбар Пўлатов, Тимур Галеев.
Назоратчи ҳакам:Сардор Нажафалиев.
“Обод”:Умид Ёрбеков, Жавлон Искандаров, Ғайрат Умиров, Камолиддин Тожибоев, Дониёр Ҳасанов, Шоҳруз Норхонов, Араик Бабаев, Алишер Азизов, Алибобо Раҳматуллаев, Бахтиёр Қосимов, Шуҳрат Мажидов.
“Металлург”:Фурқат Обидов, Улуғбек Худоёров, Маъмур Султонов, Сарвар Жўраев, Мирғиёс Сулаймонов, Сарвар Сотиволдиев, Жасур Аҳмедов (Зуфаржон Акбаралиев), Суннат Эрматов, Мурод Тошматов, Улуғбек Боқиев, Озод Комилов (Сирож Тошпўлатов).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика