UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  1 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  0 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  7 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  9 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  20 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3

Суперлига. “Металлург” “Бухоро” устидан иродали ғалабага эришди Янгиликлар

Суперлига. “Металлург” “Бухоро” устидан иродали ғалабага эришди

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган “Металлург” – “Бухоро” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг натижасини ва энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 1-дақиқада Жасур Ҳасановнинг жарима майдонига етказиб берган тўпини Забихилло Ўринбоев боши билан дарвоза томон йўллади, "Бухоро" посбони ўз ўрнида. 14-дақиқада Забиҳилло Ўринбоевнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди! Орадан икки дақиқа ўтгач Шаҳбоз Эркиновнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди. 

45+2-дақиқада Шаҳзод Шаймановнинг жаримдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди. Биринчи таймда ҳисоб очилмади.

Иккинчи тайм бошланди.

48-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Шавкат Саломов гол уришга эришди - 0:1.  

56-дақиқада  Аббос Отахонов тўпни эгаллаб олди ва Зоҳид Абдуллаевга етказиб берди. Зоҳид эса икки ҳимоячи қуршовида жарима майдонигача ёриб кирди ва дарвозанинг олис бурчагига йўллади - 1:1. 

Орадан икки дақиқа ўтгач Забиҳилло Ўринбоев чиройли гол муаллифига айланди - 2:1.  

87-дақиқада ўнг қанотдан узатилган тўпни Зафар Тўраев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

90-дақиқа Баҳодир Насимовнинг зарбасидан сўнг Жавоҳир Илёсов тўпни қайтарди! 

Ўйинда "Металлург" 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.



Металлург

Зоҳид Абдуллаев - 56', Забиҳилло Ўринбоев - 58'

Суперлига. 9-тур

29/04/2018, 16:00

1
:
2
Тугади

Бухоро

Шавкат Саломов - 48'

45'
90'
45'  Исломбек Исоқжонов
56'  Зоҳид Абдуллаев
57'  Исломбек Исоқжонов (Муҳаммад Исаев)
57'  Шаҳзод Шайманов (Зафар Тўраев)
58'  Забиҳилло Ўринбоев
80'  Зоҳид Абдуллаев (Дилёрбек Эрматов)
37'  Роббим Ҳасанов
45'  Арсланмират Аманов
48'  Шавкат Саломов
59'  Саламат Қутибоев (Азиз Ибрагимов)
61'  Раҳматулло Бердимуродов (Эргаш Исмоилов)
65'  Роббим Ҳасанов (Баҳодир Насимов)
77'  Баҳодир Насимов
90'  Шавкат Саломов


9-тур
29 апрель (якшанба)
16:00 - “Металлург” – “Бухоро” 2:1
Ҳакамлар: 
А.Асимов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), Т.Суюнов (Гулистон).
Назоратчи – Р.Айтеков (Тошкент).
Комиссар – А.Фролов.

Голлар: Шавкат Саломов 48, - 0:1. Зоҳид Абдуллаев 56, - 1:1. Забиҳилло Ўринбоев 58, - 2:1.

"Металлург": Жавоҳир Илёсов, Аббос Отахонов, Шаҳзод Шайманов (Зафар Тўраев, 57), Забиҳилло Ўринбоев, Исломбек Исоқжонов (Муҳаммад Исаев, 57), Зоҳид Абдуллаев (Дилёрбек Эрматов, 80), Жасур Ҳасанов, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Аброр Хусинов, Павел Смоляченко
Захира: Зафар Сафоев, Жавоҳир Эсонқулов, Аброр Тошқўзиев, Андрей Шипилов, Жамшид Юсупов, Павел Пуришкин

"Бухоро": Асилбек Омонов, Бобуржон Омонов, Арслонмурод Омонов, Саламат Қутибоев (Азиз Ибрагимов, 59), Шавкат Саломов, Санъат Шихов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Шаҳбоз Эркинов, Роббим Ҳасанов (Баҳодир Насимов, 65), Раҳматулло Бердимуродов (Эргаш Исмоилов, 61)
Захира: Акмал Турсунбоев, Марко Клисура, Нозим Умуров, Жавоҳир Қаҳрамонов, Сергей Русецкий

Огоҳлантиришлар: Роббим Ҳасанов 37, Арслонмурод Омонов 45, Исломбек Исоқжонов 45, Бобуржон Омонов 63, Баҳодир Насимов 77, Шавкат Саломов 90.



Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика