Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи
18 апр 22:22
Янгиликлар
Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи
Райан Мессига Бундеслига клублари қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "Дижон"нинг 16 ёшли вингерига "Бавария", "Боруссия Дортмунд" ва "РБ Лейпциг" клублари қизиқиш билдирмоқда. "РБ Лейпциг" аллақачон Франция жамоаси билан алоқага чиққан.
Қайд этилишича, 16 ёшли Месси Премьер-лига клубларининг ҳам эътиборини тортган, бироқ инглизлар вояга етмаган хорижликларнинг трансфери борасидаги қонунчилик туфайли яқин орада уни ўз сафига қўша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, 12 апрель куни Райан "Орлеан"га қарши ўйинда (1:0) гол уриб, "Дижон" тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди.
Фикрлар