UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  1 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  50 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0

Месси vs Роналду. Уларнинг қай бири техника ва технологияга кўпроқ мурожаат қилади? Янгиликлар

Месси vs Роналду. Уларнинг қай бири техника ва технологияга кўпроқ мурожаат қилади?

Аргентиналик Лионель Мессими ёки португалиялик Криштиану Роналду - қайси бири кучлироқ, техникаси устун, тезроқ?

Бу ҳозирги кунда энг кўп муҳокамага сабаб бўладиган мавзулардан биридир ва бу савол ҳеч қачон аниқ жавобини топмаса керак.

Келинг уларни бошқа тарафдан солиштириб кўрамиз. Уларнинг қай бири ижтимоий тармоқларда фаолроқ, қайси смартфондан фойдаланади, смат-соати борми, фитнес-трекеричи?

Бир нечта солиштириш раунди билан Месси ва Роналдуга 5 баллик шкала бўйича баҳо қўйамиз.


Месси vs Роналду

Қайси смартфондан фойдаланишади?

Месси сўнгги йилларда Samsung смартфонларининг рекламасида жуда кўп пайдо бўляпти ва бу компаниянинг қурилмасидан фойдаланса керак. Бу Корея компанияси билан имзоланган шартноманинг бир қисми бўлиши мумкин. Тармоқда у ҳаётда смартфон ишлатаётган суратни топа олмадик, аммо аргентиналикнинг Instagram аккаунтига эътибор берсак, футболчининг смартфони бор ва ундаги камера ҳам жуда яхши.


Роналду Instagram тармоғи орқали бир неча маротаба iPhone фойдаланишини кўрсатган, аммо баъзи суратларда Samsung смартфонига ўхшаш иккинчи аппарат ҳам кўриниб қолади. Айтганча, португалиялик ҳам "Samsung"нинг рекламасида иштирок этган. Менимча, жанубий кореяликлар ҳам уларнинг қай бири кучлироқ эканлиги борасида бир тўхтамга келмаган бўлса керак.


Баҳолар: Месси - 5 балл. Роналду 5 - балл.


Смарт-соатлар ва фитнес-трекерлар

Бу борада икки футболчи ҳам классик соатлардан фойдаланади ва фитнес-трекер ишлатишмайди. Уларга 5 баллдан қўйиш мумкин. Чунки ҳозиргача жуда керакли ва фойдали смарт-соат ва фитнес-трекерлаш ишлаб чиқарилмаган.



Баҳолар: Месси - 5 балл. Роналду - 5 балл.


Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги

Twitter

Месси бу тармоқда мавжуд эмас, демак унга "ноль" балл беришимизга тўғри келади.


Роналдунинг ушбу тармоқда расмий аккаунти бор. У "Twitter"да жуда фаол ва Криштианунинг ўқувчилари сони деярли 39 млн. У тармоқда ўз фикрини билдиради, мухлисларга жавоб беради ва шу билан бирга, "Twitter"даги рекламасидан жуда катта даромад олади.


Баҳолар: Месси - 0 балл. Роналду - 5 балл.


Instagram

Икки футболчини "Instagram"да топа оласиз ва улар бу тармоқда жуда фаол. Мессининг ўқувчилари сони 29 млн., Роналдуда эса 37 млн. Футболчиларнинг суратлари орасида ҳам шахсий, ҳам рекламага оидлари бор.

Шу сабаб бу ерда танқид қилишга ожизмиз.



Баҳолар: Месси - 5 балл. Роналду - 5 балл.


Facebook

Мессининг бу ердаги ишлари жойида, чунки "Facebook"да уни 81 млн. ўқувчи ўқийди. Деярли ҳар куни турли хил суратлари билан бўлишади. Бу ерда ҳам реклама бор, аммо рақибиники каби зерикарли эмас.


Роналду "Facebook"да ҳам фаол ва ўқувчилари сони бўйича рақибини анча ортда қолдиряпти (107 млн.), аммо ушбу тармоқдаги рекламаси аввал айтганимиздек бироз зерикарли ва палапартиш.


Баҳолар: Месси - 5 балл. Роналду - 5 балл.


Акссесуарлар, планшетлар ва компютерлар

Қулоқчиланлар

Месси омма олдида мусиқа эшитмайди ва бу борада у ҳақида ҳеч нарса дея олмаймиз. Уни хатто барча спортчилар осиб юрадиган "Beats" қулоқчинлари билан ҳам кўришмаган.


Роналду аксарият суратларида "Monster" қулоқчинларидан фойдаланишини кўриш мумкин, аммо бу рекламанинг яна бир тури бўлиши мумкин.


Бу ерда баҳо бера олмаймиз. Ноль.


Планшет ва компютерлар

Месси ва Роналду "Apple" компаниясининг планшетларидан фойдаланади. Ҳаммаси тўғри - энг яхши футболчиларга энг яхши планшетлар.


Компютерлар борасида ҳеч қаерда маълумот топа олмадик.


Баҳолар: Месси - 5 балл. Роналду - 5 балл.


Натижа

Месси 25 - Роналду 30. Бу борада Роналду ғалаба қозонди, аммо Мессининг мағлубиятига унинг камтарлиги сабаб, чунки аргентиналик омма олдида ўзининг гаджетларини кўз-кўз қилишни ёқтирмайди.

Агар Месси тез орада 20 млн. долларлик самолёт сотиб олса, катта эҳтимол билан сиз бундан хабардор бўлмайсиз.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика