Месси қаторасига 3 ўйинда огоҳлантирилди
08 мар 2020 01:59
Янгиликлар
Месси қаторасига 3 ўйинда огоҳлантирилди
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионати 27-тури доирасидаги "Реал Сосьедад"га (1:0) қарши учрашувнинг биринчи бўлимида сариқ карточка билан жазоланди.
Беллашувни бошқариб бораётган Хуан Мартинес Мунуэра 42-дақиқада 32 ёшли аргентиналик футболчини огоҳлантирди. Шу тариқа, Месси қаторасига учинчи расмий ўйинда (бунга қадар "Реал" (0:2) ва "Наполи"га (1:1) қарши) ўз ҳисобига сариқ карточка ёздириб қўйди. "MisterChip" нашри хабарига кўра, Месси фаолияти давомида илк бор шундай натижа қайд этмоқда.

Ла Лига. Леонинг голи "Барселона"га 3 очко келтирди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар