Месси ПСЖ билан шартномани узайтиради
03 янв 2023 18:37
Янгиликлар
Лионель Месси ПСЖ билан шартномасини узайтиришга жуда яқин турибди.
"Marca"нинг хабар беришича, аргентиналик футболчи парижликлар билан битимни яна бир мавсумга, 2024 йилгача узайтиради.
Таътилдан қайтган 35 ёшли футболчи тез орада янги шартнома имзолайди. Ғайриоддий бир нарса содир бўлмаса, бу ҳафта янги шартнома ҳақида эълон қилинади.
Қайд этилишича, Месси шартномани узайтиради, чунки у топ-даражада ўйнашда давом этишни хоҳлайди.
Месси Лига 1 жорий мавсумида 13 та учрашувда қатнашиб, 7 марта даврозани ишғол қилди ва 10 та самарали пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар