

Аргентиналик футболчи 30 ҳамда 31-дақиқаларда Ансу Фатининг голларига ҳаммуаллиф бўлди. Шу тариқа жорий мавсум Леонинг Ла Лигадаги голли узатмалари сони 8 тага етди. Бу эса ҳозирча мусобақадаги энг яхши кўрсаткич.
32 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасида 17 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урди ва 8 та голли узатма берди.



