UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  10 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  11 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  8 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  29 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  10 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   14 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2

Месси ФИФА талқини бўйича ҳам энг яхши футболчи деб топилиши керак(ми?) Янгиликлар

Месси ФИФА талқини бўйича ҳам энг яхши футболчи деб топилиши керак(ми?)

Душанба куни Цюрихда тантанали маросим бўлиб ўтади, унда ФИФА бир неча номинациялар бўйича йил мукофотларини топширади. Энг ҳаяжонлиси йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофот саналади.

Мукофотга ким лойиқ?

ФИФАнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарларнинг якуний рўйхатига уч футболчи - Лионель Месси, Роберт Левандовски ва Муҳаммад Салоҳ киритилди. Асосий кураш аргентиналик ва польшалик ҳужумчилар ўртасида кечиши шубҳасиз. Кузда улар France Football журнали томонидан ўтказилган "Олтин тўп" мукофоти учун кураш олиб боришди. Журналистларнинг овоз бериш натижаларига кўра, Месси биринчи ўринга лойиқ деб топилди. Аргентиналик футболчига фаолиятидаги еттинчи "Олтин тўп"нинг тақдим этилиши мутахассислар ва мухлислар орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Кўпчилик Левандовски мукофотга кўпроқ лойиқ эканлигига ишонган ва ФИФА томонидан ўтказиладиган маросимда унинг бош мукофотга лойиқ кўрилишига ишонишда давом этмоқда, аммо...


Мезонлар ва қоидалар қандай?

Муаммони тўлиқ англаш учун ФИФА расмий веб-сайтига кирамиз ва овоз бериш мезонлари ҳақида танишамиз. Муҳим жиҳати шундаки, мукофот 2021 йил доирасида эмас, балки мавсум доирасида – 2020 йил 8-октабрдан 2021 йил 7 августгача эришилган ютуқлар учун берилади. Аввалроқ ФИФА Европа мавсумининг анъанавий вақтини – июлдан июлгача қўллаган эди, бироқ пандемия бошланиши билан мавсум вақти вақтинча ўзгарди ва вазият ҳам бошқача кўриниш олди. Бир йил олдин Роберт Левандовски ишончли тарзда совринни қўлга киритган мавсумда (The Best FIFA Football Awards) ФИФА 2019 йилнинг июлидан 2020 йилнинг октябригача бўлган давр учун мукофотни тақдим этганди. Ҳозир ФИФА яна мавсум вақтига чирмашиб олди.

Бу эса шуни англатадики, Лионель Мессининг "ПСЖ"даги натижалари умуман инобатга олинмайди.

Янада аниқроқ тушунча берамиз. Мукофот нима учун тақдим этилади? ФИФА сайтига мурожаат қиламиз ва гувоҳи бўламиз: "Мукофот ўйинчининг натижалари ва унинг майдондаги ва ундан ташқаридаги умумий хатти-ҳаракатлари асосида берилади".

Давом этамиз. Овоз беришда кимлар иштирок этади? Овоз берувчилар тўрт гуруҳдан иборат: терма жамоаларнинг амалдаги мураббийлари, терма жамоаларнинг амалдаги сардорлари, журналист-экспертлар ҳамда ФИФА сайтидаги мухлислар. Тўртта ҳакамлар ҳайъати гуруҳининг ҳар бири бир хил овоз бериш имкониятига эга эканлиги кўрсатилган. Овоз беришда фақат битта чеклов мавжуд - жамоа сардорлари ўзлари учун овоз бера олмайдилар. Яъни, Роберт Левандовски ва Лионель Месси ўзларини кучли учликка кирита олмайди (ҳар бир ҳакамлар ҳайъати аъзоси ўйинчиларни учинчи ўриндан биринчи ўрингача тартибда овоз беради).


Совринни ким қўлга киритади?

Келинг, энг яхши уч финалчининг 2020 йил 8 октябрдан 2021 йил 7 августгача бўлган кўрсаткичларига назар солайлик.

Муҳаммад Салоҳ: "Ливерпуль" таркибида 51 ўйинда 31 гол ва 6 голли узатма, Миср термаси сафида 2 ўйинда 2 гол урган. Ушбу давр мобайнида 53 та ўйинда 0 та сариқ ва 0 та қизил карточка олган.

Роберт Левандовски: "Бавария" таркибида 40 ўйинда 48 гол ва 9 голли узатма, Бундеслига тўпурари, Польша сафида 10 ўйинда 8 гол ва 2 голли пас муаллифи, 50 ўйинда 5 сариқ ва 0 қизил карточка олган.

"Бавария" таркибида Германия чемпионлигини қўлга киритди, Польша терма жамоаси билан эса Евро-2020 гуруҳ босқичидан ўта олмади.

Лионель Месси: "Барселона" сафида 47 ўйинда 38 гол ва 14 голли узатма, Ла Лиганинг энг яхши тўпурари, Аргентина сафида 13 ўйинда 6 гол ва 5 голли узатма, Америка кубогининг энг яхши футболчиси (турнирнинг энг яхши тўпурарларидан бири), ушбу даврда 60 та ўйинда 6 та сариқ ва 1 та тўғридан-тўғри қизил карточка олган.

"Барселона" сафида Испания кубогини, Аргентина билан Америка кубогини қўлга киритди.

Кўриб турганингиздек, объектив равишда соврин Лионель Мессига берилиши керак. Асосий аргумент Америка кубоги бўлиб, ҳужумчи финалда ўзини кўрсата олмаган бўлса-да, турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Бироқ шуни унутмаслигимиз керакки, совринни ким қўлга киритишида овоз берувчиларнинг ўрни ҳам беқиёс. Келинг, натижа қандай бўлишини кузатамиз, бунинг учун сабр қилиш керак.

Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика