Месси "Бенфика" билан ўйнамайди. У ПСЖнинг бугунги машғулотларини ўтказиб юборди

Sherzod Nurmatov
10 окт 2022, 18:29
Лионель Месси ҳали ҳам умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтгани йўқ.

"Реймс" билан ўйинни (0:0) жароҳати туфайли ўтказиб юборган ПСЖ ҳужумчиси парижликларнинг бугунги машғулотларида қатнашмади.

Шу тариқа, 35 ёшли аргентиналик сешанба куни Чемпионлар Лигасида "Бенфика"га қарши ўйнамайди.

Маълумот учун, Месси болдир қисмидан кичик жароҳат олган. ПСЖ унинг соғлиғини хавф остига қўймайди ва тўлиқ тузалиб кетмагунча майдонга туширмайди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ – "Бенфика" баҳси эртага Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Le Parisien