Месси 48 миллион евролик қасрга кўчиб ўтиши мумкин
20 сен 2021 01:18
Янгиликлар
Месси 48 миллион евролик қасрга кўчиб ўтиши мумкин
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Париж клубига ўтгач, Франциядан уй-жой қидирмоқда.
Ҳозирда футболчи ва унинг оиласи Париждаги элита меҳмонхонасида истиқомат қилишади.
Манбага кўра, Месси Ле Везинет коммунасида жойлашган 48 миллион евролик қасрга кўчиб ўтиши мумкин. Маълум бўлишича, футболчининг рафиқаси Антонелла ушбу қарорда қатъий турибди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бу уй Франция вице-чемпионлари машғулот базасидан 15 дақиқалик масофада жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, Месси ёзда эркин агент сифатида ПСЖга ўтганди. Париж клуби таркибида у ҳозиргача иккита ўйин ўтказди.
Фикрлар