Мертезакер: "Рангник туфайли фаолиятим ярим йўлда тўхтаб қолмаган"
		
		05 дек 2021 22:02
        Янгиликлар	
	 
				 
				Мертезакер: "Рангник туфайли фаолиятим ярим йўлда тўхтаб қолмаган"
Германия терма жамоаси ва Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ ҳимоячиси “Манчестер Юнайтед”нинг янги мураббийи қўл остида ўйнаган даврини эслади.
			37 ёшли Пер Мертезакернинг айтишича, у "Ганновер"да ўйнаб юрганида, Ральф Рангник унга ҳар томонлама ёрдам кўрсатган ва натижада фаолиятида ҳал қилувчи роль ўйнаган.
"Бундеслигада дебют қилишимга имкон берган шахс Ральф эди. Мен қийинчиликка дуч келиб, 45 дақиқадан сўнг алмаштирилардим. У академияга келгач, менга профессионал бўлиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида қимматли тавсияларини берган. Шу сабаб ярим йўлда таслим бўлмадим. У ҳақиқатан ҳам менга ғамхўрлик қилди.
Ральф менинг фаолиятимда ҳал қилувчи роль ўйнади, у ҳамма учун қойилмақом намуна эди. У жамоадан кетганда, билимлар базасини менга қолдириб кетганди. Ўшандан бери у билан доимий алоқадамиз", – дея таъкидлади Мертезакер.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар