

"Жамоамиз сардори Пер Мертезакер бир йилдан сўнг академиямиз мураббий бўлишини эълон қилишдан хурсандмиз. Янги мавсумда у жамоамизнинг бир қисми бўлади, шу билан бирга академияда ўз билимларини ошириб боради" - дейилади клуб расмий баёнотида.
Пер Мертезакер 2011 йилдан бери "Арсенал"да тўп тепади. 32 ёшли футболчининг шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади.



