"Мен ҳозир "Арал Самали"га умуман аралашмаяпман" - Тимур Турдиев барчасига ойдинлик киритди
		
		11 сен 2022 16:38
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Мен ҳозир "Арал Самали"га умуман аралашмаяпман" - Тимур Турдиев барчасига ойдинлик киритди
Клуб мутасаддилари учрашувлардан кейинги матбуот анжуманида Тимур Турдиевни четдан туриб маслаҳатларини бераётганини айтмоқда. Хўп, агар Тимур Турдиев ростдан ҳам жамоада бўлса, нима учун мураббийлар ўриндиғида йўқ? Бу борада Тимур Турдиев сайтимизга шуни маълум қилди.
“Арал Самали” бош директори: “Тимур Турдиев четдан бўлса ҳам ўз маслаҳатларини бериб бормоқда”
- Мен "Арал Самали"ни бош мураббий сифатида майдонга олиб чиққан охирги ўйин уйда "Турон"га қарши бўлган. Шундан сўнг ўз аризамга асосан жамоадан кетганман ( Про лига 11-тур "Арал Самали" - "Турон" 0:3).
Агарда Тимур Турдиевнинг фикрларидан келиб чиқиб айтганда, жамоа 7та турдан бери бош мураббийсиз ҳаракат қилмоқда. Шундай экан нега клуб ҳамон сукут сақлаб турибди? Бунга суҳбатдошимизнинг жавоби қуйидагича бўлди.
- Мураббий топа олишмаётган экан. Менимча, шунинг учун ПФЛга хабар бермаган шекилли. Мен ҳозир клубга умуман аралашмаяпман.
Абдулазиз Искандаров
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар