

- "Арал Самали" меҳмонда ўтган ўйинларда кўп гол ўтказиб юбораяпти. Шу сабабли биз улардан чуқур ҳимояланиш ва қарши ҳужумларда ўз имкониятларини қидиришларини кутгандик. Бизга тезкор гол зарур эди. Биринчи бўлимда 3 та гол урдик, иккинчи бўлимда хотиржамликка берилдик. "Арал Самали" иккинчи бўлимда ҳам ўз услубидан воз кечмади.
Асадбек Самариддинов ўзини яхши кўрсатмоқда. Жамоамиз ҳужумларидаги иштироки мени қониқтирди. Иккинчи бўлимда Муҳриддин Зоировни майдонга туширдик. Зоиров ўзини яхши ўйинини намойиш этди деб айта олмайман.
Бекзод Сувоновнинг охирги ўйинларидан қониқиш ҳосил қилаяпмиз. У машғулотларда ва ўйинлар давомида ўзини яхши кўрсатмоқда.



