Асрор Алиқулов: "Арал Самали"дан ҳимоявий ўйин кутгандик"
03 ноя 2022 11:54
Янгиликлар
Асрор Алиқулов: "Арал Самали"дан ҳимоявий ўйин кутгандик"
Про-лиганинг 24-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Арал Самали" меҳмонда ўтган ўйинларда кўп гол ўтказиб юбораяпти. Шу сабабли биз улардан чуқур ҳимояланиш ва қарши ҳужумларда ўз имкониятларини қидиришларини кутгандик. Бизга тезкор гол зарур эди. Биринчи бўлимда 3 та гол урдик, иккинчи бўлимда хотиржамликка берилдик. "Арал Самали" иккинчи бўлимда ҳам ўз услубидан воз кечмади.
Асадбек Самариддинов ўзини яхши кўрсатмоқда. Жамоамиз ҳужумларидаги иштироки мени қониқтирди. Иккинчи бўлимда Муҳриддин Зоировни майдонга туширдик. Зоиров ўзини яхши ўйинини намойиш этди деб айта олмайман.
Бекзод Сувоновнинг охирги ўйинларидан қониқиш ҳосил қилаяпмиз. У машғулотларда ва ўйинлар давомида ўзини яхши кўрсатмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар