"Мен ушбу клуб учун яралганимни исботлайман" — Азар "Реал"дан кетмайди
12 июн 2021 19:05
Янгиликлар
"Мен ушбу клуб учун яралганимни исботлайман" — Азар "Реал"дан кетмайди
Футболчи Испания чемпионатида ўзини кўрсатмоқчи.
Мадриднинг "Реал" клуби вингери Эден Азар "Реал"дан кетиш ҳақида ўйламаётганини айтди.
"Мен кетиш ҳақида бир сония ҳам ўйлаганим йўқ. Муваффақиятсизликка учраганим сабабли "Реал"ни тарк этмайман. Мен бу клуб учун яралганман ва буни барчага исботламоқчиман.
"Реал"да эдим, лекин гўё унда бўлмагандек эдим, тушуняпсизми? Бу жуда қийин эди. Коронавирус туфайли ҳам менга қийин бўлди. Шартнома имзолаганимда, томошабинга тўла "Сантьяго Бернабеу"да ўйнашни орзу қилгандим.
Умид қиламанки, тез орада стадионимиз қуриб битказилади ва мухлислар трибунага қайтишади. Менга бу жуда зарур", – деди Эден Азар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар