UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  1 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  3 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  18 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  13 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3

Мен - мезбонман! Нима қипти, стадион эса меники Янгиликлар

Мен - мезбонман! Нима қипти, стадион эса меники

Бугун Суперлиганинг 11-тур баҳслари давом эттирилади.

Бугун Тошкентда битта, Олмалиқда битта ўйин бўлади. "Пахтакор" стадионида "Сурхон" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади. Олмалиқдаги ўйингоҳда "Андижон" - АГМК баҳси ўтказилади. 

Шу бир нарса доим ҳайрон қолдиради. Прожектор масаласи ҳар йили кўтариб келинади. Лекин мавсум бошида ҳамма тинчгина ўз майдонида ўйнайди. Негаки баҳор ойларида салқин бўлади. Ўйин вақтли бошланиб вақтли тугайди, прожекторни ёқишга ҳожат қолмайди. 

Лекин май охири - июнь келиши билан муаммолар бошланади. Яна прожектор масаласи кун тартибига чиқади. Кескин қарорлар қабул қилинади. Қайсидир кунгача муҳлат берилади. Аммо шундай стадионлар борки, беш йиллаб прожекторга тегмайди. Қарорлар қоғозда қолиб кетаверади. Ёзнинг иссиқ куни келиши билан шошиб қоламиз, чунки ўйинларни кечки салқинда бошлаш керак бўлади. 

Тўртта жамоа стадионида прожектор муаммоси бор дейилди: "Машъал", "Сурхон", "Қўқон-1912" ва "Андижон". Агар тез орада прожектор масаласи ижобий ҳал қилинмаса, бу жамоалар уй учрашувларини нейтрал стадионда ўтказишини эшитдик. Тез орада ҳал бўлмаслиги аниқ ҳам эди, чунки прожектор бир деганда ҳал бўлиб қоладиган масала эмас. 

Бу тур "Машъал" шундоқ ҳам сафарда ўйнади. "Қўқон-1912" эртага "Насаф" билан ўйнайди ва уй стадиони сифатида "Турон" ўйингоҳини танлади. Бу нормал ҳолат. Чунки нейтрал стадион. Лекин биз тушунмаган жиҳат, нима учун "Сурхон" - "Пахтакор" учрашуви "Пахтакор"да, "Андижон" - АГМК ўйини эса Олмалиқда бўлиши керак? 

Иккала ўйинда ҳам стадион эгаси меҳмон мақомида ўйнайди, "Сурхон" ва "Андижон" гўёки мезбондек келиб кетади. Лекин бу нимани ўзгартиради? Нима учун ПФЛ бу борада қаттиққўл эмас? Нима учун мезбон бўлиб ўйнайдиган иккита жамоа нейтрал майдон топмади? Гўёки мезбон мақомида стадионга келиб аслида меҳмон бўлиб ўйнаш нима беради? 

Қизиғи шундаки, бу жамоалар иштирокидаги иккинчи давра ўйини ҳам шу стадионларда бўлиб ўтади ва бугун мезбон мақомидагилар кузда меҳмон бўлиб келади. Бу ўринда "Пахтакор"нинг ҳам, АГМКнинг ҳам айби йўқ, чунки стадион топиш билан мезбон клуб шуғулланади. 

Балки "Сурхон" ҳам, "Андижон" ҳам бошқа стадион қидирган, аммо топа олмаган бўлиши мумкин. Хўп, топмаган тақдирда ҳам рақиб жамоа уй стадионига бориб ўйнаши ғалати эмасми?

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика