UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  0 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  211 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5

"Мен Жаҳон юлдузи ўйнаган жамоага келдим" — "Бунёдкор"нинг янги легионери Янгиликлар

"Мен Жаҳон юлдузи ўйнаган жамоага келдим" — "Бунёдкор"нинг янги легионери

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун черногориялик ярим ҳимоячи Игорь Иванович билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Футболчи ўтган мавсумни "Дечич Тузи" жамоасида ўтказди. Бундан ташқари у фаолияти давомида "Подгорица", "Сутьеска Никсич", Озарбайжоннинг "Зира ФК", Сербиянинг "Белград" жамоаларида тўп тепган. 2020 йил Черногория терма жамоаси дебют қилиб ҳозиргача 11та ўйинда майдонга тушган. Эндиликда эса фаолиятини "Бунёдкор" билан боғлади. 

- Игорь янги жамоангиз ҳақидаги дастлабки таассуротлар қандай?

- Ҳозирча ҳаммаси ажойиб. Биринчи таассуротларим ижобий. Жамоадошларим мени яхши қабул қилди. Ўйлайманки, янги коллективга тезда мослашиб кетаман. 

- Таклиф ким томонидан бўлди? Мураббий ёки агентлар?

- Таклиф клуб томонидан бўлди. "Бунёдкор" варианти ҳақида кўп ўйламадим. Келдим ва шартнома имзоладим. 

- Бу жамоа ва умуман ўзбек футболи ҳақида қандай тасаввурга эгасиз?

- Тўғрисини айтсам, "Бунёдкор"дан таклиф тушмагунига қадар ўзбек футболи ҳақида кўп нарса билмасдим. 

- "Бунёдкор"нинг қайси жиҳати кўпроқ қизиқтирди?

- Кейинчалик бу жамоада Ривалдо каби юлдузлар ўйнаганини кўрдим. Демак мен Жаҳон юлдузи тўп тепган жамоага келдим. 

- Биздаги маълумотларга қараганда сизга ўзбек клубларидан "Насаф" ўтган йили хизматингизга қизиқиш билдирган экан...

- Фақат қандайдир гаплар, бу вазиятда аниқ нарса бўлмаган.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика