"Мен Жаҳон юлдузи ўйнаган жамоага келдим"  — "Бунёдкор"нинг янги легионери 
		
		08 янв 2023 13:14
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Мен Жаҳон юлдузи ўйнаган жамоага келдим" — "Бунёдкор"нинг янги легионери
Футболчи ўтган мавсумни "Дечич Тузи" жамоасида ўтказди. Бундан ташқари у фаолияти давомида "Подгорица", "Сутьеска Никсич", Озарбайжоннинг "Зира ФК", Сербиянинг "Белград" жамоаларида тўп тепган. 2020 йил Черногория терма жамоаси дебют қилиб ҳозиргача 11та ўйинда майдонга тушган. Эндиликда эса фаолиятини "Бунёдкор" билан боғлади.
- Игорь янги жамоангиз ҳақидаги дастлабки таассуротлар қандай?
- Ҳозирча ҳаммаси ажойиб. Биринчи таассуротларим ижобий. Жамоадошларим мени яхши қабул қилди. Ўйлайманки, янги коллективга тезда мослашиб кетаман.
- Таклиф ким томонидан бўлди? Мураббий ёки агентлар?
- Таклиф клуб томонидан бўлди. "Бунёдкор" варианти ҳақида кўп ўйламадим. Келдим ва шартнома имзоладим.
- Бу жамоа ва умуман ўзбек футболи ҳақида қандай тасаввурга эгасиз?
- Тўғрисини айтсам, "Бунёдкор"дан таклиф тушмагунига қадар ўзбек футболи ҳақида кўп нарса билмасдим.
- "Бунёдкор"нинг қайси жиҳати кўпроқ қизиқтирди?
- Кейинчалик бу жамоада Ривалдо каби юлдузлар ўйнаганини кўрдим. Демак мен Жаҳон юлдузи тўп тепган жамоага келдим.
- Биздаги маълумотларга қараганда сизга ўзбек клубларидан "Насаф" ўтган йили хизматингизга қизиқиш билдирган экан...
- Фақат қандайдир гаплар, бу вазиятда аниқ нарса бўлмаган.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар