

"Бу мавсум учун барчангизга раҳмат. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Ҳаммага энг яхши ёз тилайман. Тез орада кўришгунча", – деб ёзди Мбаппе.
Мбаппе 2022/23 йилги мавсум ПСЖ сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt порталига кўра, 24 ёшли франциялик футболчининг нархи 180 миллион еврони ташкил қилади.



