Ҳаммаси жойида: Машарипов ҳам фотосессияда иштирок этди

11 июн 2026, 23:56
Бироз олдин термамиз футболчиси Умарали Раҳмоналиев фотосессияда 10-рақам остида қатнашаётгани ҳақида хабар бергандик.

ЎФА матбуот хизмати вакиллари ушбу ҳолатга аниқлик киритишди. Маълум бўлишича, Умарали Раҳмоналиев ўзига мос бўлган ўлчамдаги либосни кийган ва бу 10-рақамга тўғри келган.

Кейинчалик Жалолиддин Машариповнинг ўзи ҳам ўз рақами остида фотосессияда иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia