Расман: Жозе Моуринью - "Реал" бош мураббийи!

11 июн 2026, 23:13
"Реал" матбуот хизмати Жозе Моуриньюнинг жамоага бош мураббий сифатида қайтганини маълум қилди.

Томонлар ўртасида 2028 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзоланган ва уни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд.

2010-2013 йилларда ҳам Мадрид клубида фаолият олиб борган ва 178 ўйинда 127 ғалаба, 28 дуранг ва 23 мағлубият қайд этган.

“Special One” ўтган мавсумда “Бенфика”да фаолият олиб борди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: realmadrid.com