Мбаппе Ирландияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманини ўтказиб юборди. Мураббий бунга изоҳ берди
07 сен 2023 21:30
Янгиликлар
Мбаппе Ирландияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманини ўтказиб юборди. Мураббий бунга изоҳ берди
Дидье Дешам чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Килиан Мбаппенинг йўқлигига изоҳ берди.
Франция сардори Ирландияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманига келмади.
“Жамоа сардори ҳар доим шу ерда ҳозир бўлиши шарт эмас. Менимча, бу терма жамоа манфаатларига мос келади. Килиан билан боғлиқ вазиятга жуда қизиқаётганингизни яхши биламан. Менимча, агар у бу ерда бўлганида, Ирландияга қарши ўйин ҳақида кўп саволлар берилмасди. Мен жамоа манфаатини шахсий манфаатдан устун қўяман.
Килиан яхши ҳолатда, у жамоага қайтди ва бирин-кетин ўйин ўтказмоқда. У жисмоний ва психологик жиҳатдан меҳнат қилмоқда ва сардорлик мақомига мос келади”, - деди Франция терма жамоаси бош мураббийи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар