Майка Ричардс: "Мен Ҳоланддан кўра Мбаппени афзал биламан"
15 сен 2022 18:42
Янгиликлар
Майка Ричардс: "Мен Ҳоланддан кўра Мбаппени афзал биламан"
Чемпионлар Лигаси ўйинларидан сўнг "CBS Sports" студиясида "Манчестер Сити" собиқ ҳимоячисидан ПСЖ форварди ва "шаҳарликлар" ҳужумчисидан бирини танлашни сўрашди.
"Мен Мбаппени афзал биламан. Чунки мен Мбаппени яхши кўраман. Унинг майдон бўйлаб ҳаракатини ёқтираман", – деди Ричардс.

Студияда ўтирган Жейми Каррагер: "Демак, сизга Эрлинг Ҳоланд ёқмайдими?"
Ричардс жавоб берди: “Бундай демадим. Мен фақат Мбаппени афзал кўришимни айтдим".
Каррагер: "Демак, сиз "Манчестер Сити"да Ҳоланд эмас, Мбаппе ўйнашини истардингиз?"
Ричардс: "Йўқ, бу тизимда эмас. "Манчестер Сити"нинг 9-рақами сифатида мен Ҳоландни танлайман, лекин ўйинга кенгроқ қарасак, Мбаппени танлаган бўлардим.
Келинг, Ҳоланд ҳақида ортиқча гапирмайлик. Ўйлайманки, у суперюлдуз бўла олиши мумкин".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар