UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11

Массимилиано Аллегри: «Биз гол уриш ҳақида бош қотиришимиз керак» Янгиликлар

Массимилиано Аллегри: «Биз гол уриш ҳақида бош қотиришимиз керак»

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

Месси, Неймар, Суарес... Ярим финалдан сўнг бу "учлик"ни қандай тўҳтатса бўлади деган саволни жуда кўпчилик бермоқда. Финалда жуда совуққонлик билан ўйнашимиз талаб этилади. Бизни дуранг натижаси қониқтирмайди. Шу боис гол уриш ҳақида бош қотиришимиз керак. Биз ёки "Барселона" "требл" қайд этиши аниқ. Умид қиламанки, биз буни уддалаймиз. Бу нарсани амалга ошириш осон кечмайди. Топ жамоани бошқариш жуда қийин иш. Бу нарса ташқаридан қанчалик осондек туюлмасин, лекин аслида жуда мушкул. Луис Энрике "Рома"ни бошқаришдан ишни бошлаганди. Бироқ энди бу мусобақа умуман бошқа мусобақа ва бошқа даража. Энрике "Рома"да ҳам ўз ишига жуда тўғри ёндошган эди.

Финал буюк ўйин бўлиши лозим. Бизга бироз омад кулиб боқиши талаб этилади. Лекин бу омадга ўз меҳнатимиз билан эришимиз керак.

Биз "Барселона"ни қандай тўхтатишни эмас, уларга қандай гол уришни ўйлашимиз даркор.

Биз техник футбол ўйнашимиз зарур Рақиб айнан шу ҳижатда жуда кучли ҳисобланади. Уларнинг асосий қуроли бу ҳужум. Финалда нима бўлишидан қатъий назар ушбу мавсум биз учун жуда яхши кечди. Италия чемпионлиги ва Италия Кубоги соҳибига айландик.  Жамоа 20 йилдан буён Италия Кубогида муваффақият қозона олмаётган эди. Европада ҳам соврин ютишимиз жуда муҳим. Учрашув давомида диққат-эътибор билан ҳаракатланишимиз лозим. Финал фаворити "Барселона" эканлигини эсдан чиқармаслигимиз керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика