Маскерано 6 ҳафта футбол ўйнамайди
28 май 2017 22:20
Янгиликлар
Маскерано 6 ҳафта футбол ўйнамайди
«Барселона» ҳимоячиси Хавьер Маскерано Испания кубоги финалида «Алавес»га қарши ўйинда (3:1) жароҳат олди.
Учрашув бошида 32 ёшли аргентиналик Маркос Льоренте билан тўқнашувдан сўнг майдонни тарк этди.
Ўйиндан сўнг Маскеранонинг ўнг тиззаси жароҳатлангани маълум бўлди. Тикланиш учун 6 ҳафта керак бўлади.
Шу тариқа, Маскерано Аргентинанинг Бразилия (9 июнь) ва Сингапур (13 июнь) билан ўйинларини ўтказиб юборади.
Фикрлар